Навбатдан ташкари умумий йигилиш баёни

"Хоразмсувқурилиш акциядорлик жамияти акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши                 

                                     БАЁНИ ____

 

2018 йил   "12" сентябрь                                                                                   Урганч шаҳри

 

          Йиғилиш раёсати:

 

Ш. Қурёзов- Кузатув кенгаши раиси

Ф. Шарипов – Давлатнинг ишончли вакили 

 Р. Каримов – Жамият бошқаруви раиси

 

         Йиғилиш раиси:  Ш. Қурёзов, йиғилиш котиби : М. Бобониязов  

                                                                    

          Йиғилишда қатнашди :  Ф.Шарипов - Жамиятнинг 70,02 фоиз  давлатнинг ишончли вакили, Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 8 сентябрдаги                                       № 02/06-1831 сонли хати.  

          Йиғилиш санок комиссияси раиси – А.Саъдуллаев навбатдан ташқари умумий йиғилиш кворумини аниқлаш бўйича саноқ комиссияси йиғилишининг баёнини ўкиб эшиттирди.

         2018 йил 12 сентябрь соат 16-00 дан бошлаб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюрган акциядорлар рўйхатга олина бошланди.

         Умумий йиғилишни ўтказиш вақтига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга булган 475 та акция эгаларидан 606121 овоз берувчи акциядан, 9 акциядор 424889 овоз берувчи акция билан рўйхатдан ўтганлигини ёки йиғилиш кворуми 70,09 фоизни ташкил қилганлигини эълон қилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш амалдаги қонунчилик талабларига тўғри келиши хақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.

         Йиғилишни очиш тўғрисида таклиф овозга қўйилиб умумий йиғилиш очик деб эълон килинди. (санок комиссиясининг 1 сонли баёни бир варақда илова қилинади.)

         Йиғилишга раислик қилувчи Ш.Қурёзов эълон қилинган кун тартиби билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди:

 

1. Жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция) биноларини, "Янгиариқсувқурилиш УКнинг авария холатида турган (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча ) биноларини  сотиш тўғрисида.

2. Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида тўланадиган хақ микдорини белгилаш тўғрисида.

 

ЭШИТИЛДИ :

 

               Кун тартибидаги биринчи масала бўйича, йигилиш раиси Ш. Қурёзов, акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича  акциядорларни, Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 8 сентябрдаги               № 02/06-1831 сонли хати билан таништирди. (хат илова қилинади)

              Ушбу масала бўйича жамият бошқаруви раиси Р.Каримов, бош ҳисобчи Қ.Йўлдошевлар, жамиятнинг 2018 йил 2-чорак якуни бўйича баланснинг соф актив қисми             1996726,0 минг сўмни ташкил этишини, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция ) бинолари, "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг авария холатида турган  (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча) бинолари тўғрисида тўхталиб, бино иншоатлар номи, фойдаланишга топширилган йили, баланс қиймати ва қолдиқ киймати тўғрисида маълумот бердилар.

             Маърузачилар бугунги кунда жамият томонидан фойдаланишга зарурияти бўлмаган ушбу бино иншоатларни юқоридаги унитар корхоналарнинг бюджет олдидаги қарздорликларини бартараф этиш, молиявий холатини яхшилаш мақсадида оммавий савдолар орқали сотишни таклиф қилдилар.                    

            Йиғилиш раиси Ш. Қурёзов акциядорлардан ушбу масала бўйича бюллетень орқали овоз беришларини сўради.

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан – жамият кузатув кенгаши аъзоси          Р. Машарипов сўз олиб, кун тартибига киритилган жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комисссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида тўланадиган хақ микдорини белгилаш бўйича  бюллетень орқали овоз беришларини сўради.

 

         "Хоразмсувкурилиш” АЖ акциядорларининг 2018 йил 12 сентябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб бюллетень орқали овоз берилгандан сўнг саноқ комиссиясининг 1-2-сонли баённомасига асосан акциядорлар умумий йиғилиши,

                                                                                                                                       

Қ А Р О Р     Қ И ЛА Д И :

 

1. Жамият ижро органи раиси Р.Каримов, бош хисобчи Қ.Йўлдошевнинг, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция ) биноларини, "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг авария холатида турган (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча) биноларининг, жамият соф активларига нисбатан қийматлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. (маълумотнома илова қилинади)

2. "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган ва "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг Янгиариқ туманида жойлашган юқорида номлари келтирилган бино ва иншоатларнинг баланс кийматлари жамият соф активларининг 15 фоизидан кам миқдорини ташкил этганлиги сабабли сотишга рухсат этилсин.

3. Жамият кузатув кенгашига, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” ва "Янгиариқсувқурилиш” унитар корхоналари биноларини белгиланган тартибда бахолатиш ва оммавий савдолар орқали сотиш масаласини  кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш топширилсин.

4. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун 2018 йил сентябрь ойидан хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида хақ белгилансин.

5. Ушбу йиғилиш қарорининг бажарилишини таъминлаш, жамият кузатув кенгаши раиси (Ш.Қурёзов)га, жамият бошқаруви раиси (Р.Каримов)га топширилсин.

 

Баённома тузилган сана:  2018 йил 21  сентябрь

 

                     Йиғилиш раиси :                               Ш. Қурёзов

 

                     Йиғилиш котиби :                             М. Бобониязов   

Акциядорлар умумий йигилиши карори

«Хоразмсувқурилиш»  акциядорлик жамияти

акциядорларининг умумий йиғилиши

                                                       

Қ  А Р О Р И  :

 

2018 йил  "28" июнь                                                                                           Урганч шахри

 

    «Хоразмсувқурилиш» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг, Жамият ижро органи аъзоларининг, хамда навбатдаги акциядорлар умумий йиғилишида қатнашган акциядорларнинг, санок комиссиясининг 1-2 сонли баённомаларига асосан умумий йиғилиш

 

Қ А Р О Р     Қ И ЛА Д И :

 

1. Жамият ижро органи раиси Р. Каримовнинг 2017 йил якуни ,бизнес режанинг бажарилиши бўйича хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Жамият бошқаруви раиси Р. Каримов билан тузилган мехнат шартномаси бир йил муддатга  2019 йил 28 июнгача  тузилсин.

 

3. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилги фаолияти бўйича хисоботи тасдиқлансин. Овоз бериш натижаларига кўра жамият кузатув кенгашига 7 (етти) кишидан иборат қуйидаги янги таркиби тасдиқлансин.

 1. Курёзов Шермат Одилбекович

2. Шарипов Фрунзе Илхомович

 3. Матсапаев Қудрат Эркинович

 4. Қурбанов Азамат Шарифович

    5. Зарипов Дилмурод Бахромович

              6. Машарипов Равшан Джуманазарович

          7. Хўжаниёзов Нуриддин Йўлдошевич

 

4. 2017 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хисоботи ва 2018 йил янги таркиби тасдиклансин. Юсупов Озод Жуманазарович, Махмудов Файзулло Ваисязович, Қаландаров Улугбек Аминбаевич

 

5. 2017 йил якуни бўйича аудитор текшируви хулосаси тасдиқлансин.2018 йилга « AUDIT MAXIMA » МЧЖ аудитор ташкилоти билан  шартнома тузиш ва унга тўланадиган хақ миқдори энг кам иш хақининг 70 бароабари миқдоридан ошмаслиги белгилансин.

 

6. Жамиятнинг 2017 йил молиявий хисоботи ва бухгалтерия баланси тасдиқлансин.

 

7. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси 104254,0 минг сўмни ташкил қилиши ва қуйидаги тартибда тақсимлаш таклифи тасдиқлансин.

    -   5  %   - 5212,7  минг сўм – Жамиятнинг захира фондига.

   -   35 %   - 36488,9 минг сўм  - Акциядорларга дивиденд учун.

   -   50 %   - 52127,0 минг сўм – Жамиятнинг ривожлантириш фондига.

     - 10 % - 10425,4 минг сўм -Жамият кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва фаол қатнашган ижро органи аъзоларини рағбатлантиришга

 

 

 

 

8. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган «Бизнес Режа»си тасдиқлансин.

                                                                                                                                                                 

9. Жамият кузатув кенгаши ,тафтиш комиссияси, ва ижро органи аъзоларини тақдирлаш миқдори соф фойданинг 10 фоизи -10425,4 минг сўм қилиб белгиланганлиги тасдиқлансин.

 

10. Жамиятда, корпоратив бошкарув тизимини мустақил ташкилот  МЧЖ шаклидаги «Урганч аудит» аудиторлик ташкилоти томонидан бахоланиши тасдиқлансин.

 

11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасидаги унитар корхоналар номини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг            8-моддасига тўлиқ мослаштириш масаласи тасдиқлансин. Жамиятга карашли «Урганчсувкурилиш», «Урганчсувкурилишмонтаж», «Хоразммахсускучмамеханизация-лашган», «Янгиариксувкурилиш» унитар корхоналари номлари щуъба корхоналарга айлантирилсин хамда белгиланган тартибда жамият ва корхоналар уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, давлат хизматлари кўрсатиш ягона дарча марказидан қайтадан рўйхатдан ўтказилсин..

 

12.  Маскур йигилиш карорларининг бажарилишини таъминлаш жамиятнинг мухим  ахамиятли фактлар ҳакида белгиланган тартибда жамият веб сайтида , корпоратив ахборот ягона порталида  эълон қилиш вазифаси жамият бошкаруви раиси Р.Каримовга хамда жамият корпоратив алоқа хизмати етакчи мутахассиси  М.Бобониязовга юклатилсин.

 

 

Баённома тузилган сана :  2018 йил 4 июль

 

 

                     Йиғилиш раиси :                               Ш. Қурёзов

 

                     Йиғилиш котиби :                             М. Бобониязов                      

 

 

                                                                                                                                                

 

 

 

 

 

Бизнес режа 2018 йил учун


 

 

             

                    МАЪКУЛЛАНГАН :                                                                                                                                                                                

                     «Хоразмсувкурилиш»  АЖ                                                                                          

                       Кузатув  кенгашининг                                                                                                        

                2017 йил  30  ноябрдаги  йигилишида                                                                                                                                                   

Кузатув кенгаши раиси   ___________  Ш. Курёзов                                                 

        

                                                                                                                  

 

 

 

                                       

                                

 

 

 

 

«ХОРАЗМСУВКУРИЛИШ» АЖ нинг

 

2018 - йил учун

 

«Б И З Н Е С  -  Р Е Ж А» С И

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                         

Урганч шахри 2017 йил

 

                                                                                                                        

 


4. Жамиятнинг хозирги ва истикболдаги имкониятлари.

 

      Жамият, хозирда сув хужалиги ва мелиорация объектларини куриш, реконструкция килиш, техник хизмат курсатиш хамда умумкурилиш ишларини бажариш имкониятига эга.

       Жамият корхоналарида мелиоратив курилиш техникалари ва автотранспорт парки мавжуд булиб ишлаб чикариш базалари , таъмирлаш устахоналари фаолият курсатиб турибди.

         Жамиятда инженер техник ходимлар махсус ишчи кадрлар гидромеханизаторлар фаолият курсатмокда.

         Жамиятда, истикболда мелиоратив курилиш техникалар ва автотранспорт паркини доимий равишда янгилаб бориш хамда ишлаб чикаришни модернизация килиш кайтадан техник жигозлаш режалаштирилган.

         «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тугрисида»ги Узбекистон Республикасининг янги 2014 йил 6 майдаги УРК 370- сонли карорига асосан, Жамиятнинг кейинги йил бизнес режаси жорий йилнинг 1- декабридан кечиктирилмай кузатув кенгаши йигилишида маъкулланиши ва акциядорлар умумий йигилишида тасдикланиши белгиланган. Шу муносабаат билан жамиятнинг 2018 йил учун тузилган бизнес режаси 2017 йил 30-ноябрда кузатув кенгаши йигилишида маъкулланган .

5. Жамиятнинг иктисодий ва молиявий курсатгичлари.

 

"Хоразмсувкурилиш” АЖ нинг 2018 йилги

техник-иктисодий курсаткичлари

 

 

 

 

 

 

                                                                                               млн.сум

              Курсаткичлар

2018 йил режаси

I

II

III

IV

чорак

чорак

чорак

чорак

 Жами даромад            

6500

650

2153

2769

928

Иш хаки фонди

2255

225

735

955

340

1 та ишчининг уртача иш хаки

( минг сум)

850

643

947

993

796

Соф фойда

110

11

36

47

16