Акциядорлар умумий йигилиши карори
«Хоразмсувқурилиш» акциядорлик жамияти
акциядорларининг умумий йиғилиши
Қ А Р О Р И :
2018 йил "28" июнь Урганч шахри
«Хоразмсувқурилиш» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг, Жамият ижро органи аъзоларининг, хамда навбатдаги акциядорлар умумий йиғилишида қатнашган акциядорларнинг, санок комиссиясининг 1-2 сонли баённомаларига асосан умумий йиғилиш
Қ А Р О Р Қ И ЛА Д И :
1. Жамият ижро органи раиси Р. Каримовнинг 2017 йил якуни ,бизнес режанинг бажарилиши бўйича хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамият бошқаруви раиси Р. Каримов билан тузилган мехнат шартномаси бир йил муддатга 2019 йил 28 июнгача тузилсин.
3. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилги фаолияти бўйича хисоботи тасдиқлансин. Овоз бериш натижаларига кўра жамият кузатув кенгашига 7 (етти) кишидан иборат қуйидаги янги таркиби тасдиқлансин.
1. Курёзов Шермат Одилбекович
2. Шарипов Фрунзе Илхомович
3. Матсапаев Қудрат Эркинович
4. Қурбанов Азамат Шарифович
5. Зарипов Дилмурод Бахромович
6. Машарипов Равшан Джуманазарович
7. Хўжаниёзов Нуриддин Йўлдошевич
4. 2017 йил якунлари бўйича тафтиш комиссиясининг хисоботи ва 2018 йил янги таркиби тасдиклансин. Юсупов Озод Жуманазарович, Махмудов Файзулло Ваисязович, Қаландаров Улугбек Аминбаевич
5. 2017 йил якуни бўйича аудитор текшируви хулосаси тасдиқлансин.2018 йилга « AUDIT MAXIMA » МЧЖ аудитор ташкилоти билан шартнома тузиш ва унга тўланадиган хақ миқдори энг кам иш хақининг 70 бароабари миқдоридан ошмаслиги белгилансин.
6. Жамиятнинг 2017 йил молиявий хисоботи ва бухгалтерия баланси тасдиқлансин.
7. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси 104254,0 минг сўмни ташкил қилиши ва қуйидаги тартибда тақсимлаш таклифи тасдиқлансин.
- 5 % - 5212,7 минг сўм – Жамиятнинг захира фондига.
- 35 % - 36488,9 минг сўм - Акциядорларга дивиденд учун.
- 50 % - 52127,0 минг сўм – Жамиятнинг ривожлантириш фондига.
- 10 % - 10425,4 минг сўм -Жамият кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва фаол қатнашган ижро органи аъзоларини рағбатлантиришга
8. Жамиятнинг 2018 йил учун тузилган «Бизнес Режа»си тасдиқлансин.
9. Жамият кузатув кенгаши ,тафтиш комиссияси, ва ижро органи аъзоларини тақдирлаш миқдори соф фойданинг 10 фоизи -10425,4 минг сўм қилиб белгиланганлиги тасдиқлансин.
10. Жамиятда, корпоратив бошкарув тизимини мустақил ташкилот МЧЖ шаклидаги «Урганч аудит» аудиторлик ташкилоти томонидан бахоланиши тасдиқлансин.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасидаги унитар корхоналар номини «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига тўлиқ мослаштириш масаласи тасдиқлансин. Жамиятга карашли «Урганчсувкурилиш», «Урганчсувкурилишмонтаж», «Хоразммахсускучмамеханизация-лашган», «Янгиариксувкурилиш» унитар корхоналари номлари щуъба корхоналарга айлантирилсин хамда белгиланган тартибда жамият ва корхоналар уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, давлат хизматлари кўрсатиш ягона дарча марказидан қайтадан рўйхатдан ўтказилсин..
12. Маскур йигилиш карорларининг бажарилишини таъминлаш жамиятнинг мухим ахамиятли фактлар ҳакида белгиланган тартибда жамият веб сайтида , корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиш вазифаси жамият бошкаруви раиси Р.Каримовга хамда жамият корпоратив алоқа хизмати етакчи мутахассиси М.Бобониязовга юклатилсин.
Баённома тузилган сана : 2018 йил 4 июль
Йиғилиш раиси : Ш. Қурёзов
Йиғилиш котиби : М. Бобониязов