» Материалы за Сентябрь 2018 года

Навбатдан ташкари умумий йигилиш баёни

"Хоразмсувқурилиш акциядорлик жамияти акциядорларининг

навбатдан ташқари умумий йиғилиши                 

                                     БАЁНИ ____

 

2018 йил   "12" сентябрь                                                                                   Урганч шаҳри

 

          Йиғилиш раёсати:

 

Ш. Қурёзов- Кузатув кенгаши раиси

Ф. Шарипов – Давлатнинг ишончли вакили 

 Р. Каримов – Жамият бошқаруви раиси

 

         Йиғилиш раиси:  Ш. Қурёзов, йиғилиш котиби : М. Бобониязов  

                                                                    

          Йиғилишда қатнашди :  Ф.Шарипов - Жамиятнинг 70,02 фоиз  давлатнинг ишончли вакили, Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 8 сентябрдаги                                       № 02/06-1831 сонли хати.  

          Йиғилиш санок комиссияси раиси – А.Саъдуллаев навбатдан ташқари умумий йиғилиш кворумини аниқлаш бўйича саноқ комиссияси йиғилишининг баёнини ўкиб эшиттирди.

         2018 йил 12 сентябрь соат 16-00 дан бошлаб, жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюрган акциядорлар рўйхатга олина бошланди.

         Умумий йиғилишни ўтказиш вақтига қадар овоз бериш ҳуқуқига эга булган 475 та акция эгаларидан 606121 овоз берувчи акциядан, 9 акциядор 424889 овоз берувчи акция билан рўйхатдан ўтганлигини ёки йиғилиш кворуми 70,09 фоизни ташкил қилганлигини эълон қилди ва акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш амалдаги қонунчилик талабларига тўғри келиши хақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берди.

         Йиғилишни очиш тўғрисида таклиф овозга қўйилиб умумий йиғилиш очик деб эълон килинди. (санок комиссиясининг 1 сонли баёни бир варақда илова қилинади.)

         Йиғилишга раислик қилувчи Ш.Қурёзов эълон қилинган кун тартиби билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди:

 

1. Жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция) биноларини, "Янгиариқсувқурилиш УКнинг авария холатида турган (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча ) биноларини  сотиш тўғрисида.

2. Жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида тўланадиган хақ микдорини белгилаш тўғрисида.

 

ЭШИТИЛДИ :

 

               Кун тартибидаги биринчи масала бўйича, йигилиш раиси Ш. Қурёзов, акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича  акциядорларни, Давлат активларини бошқариш марказининг 2018 йил 8 сентябрдаги               № 02/06-1831 сонли хати билан таништирди. (хат илова қилинади)

              Ушбу масала бўйича жамият бошқаруви раиси Р.Каримов, бош ҳисобчи Қ.Йўлдошевлар, жамиятнинг 2018 йил 2-чорак якуни бўйича баланснинг соф актив қисми             1996726,0 минг сўмни ташкил этишини, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция ) бинолари, "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг авария холатида турган  (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча) бинолари тўғрисида тўхталиб, бино иншоатлар номи, фойдаланишга топширилган йили, баланс қиймати ва қолдиқ киймати тўғрисида маълумот бердилар.

             Маърузачилар бугунги кунда жамият томонидан фойдаланишга зарурияти бўлмаган ушбу бино иншоатларни юқоридаги унитар корхоналарнинг бюджет олдидаги қарздорликларини бартараф этиш, молиявий холатини яхшилаш мақсадида оммавий савдолар орқали сотишни таклиф қилдилар.                    

            Йиғилиш раиси Ш. Қурёзов акциядорлардан ушбу масала бўйича бюллетень орқали овоз беришларини сўради.

            Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан – жамият кузатув кенгаши аъзоси          Р. Машарипов сўз олиб, кун тартибига киритилган жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комисссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида тўланадиган хақ микдорини белгилаш бўйича  бюллетень орқали овоз беришларини сўради.

 

         "Хоразмсувкурилиш” АЖ акциядорларининг 2018 йил 12 сентябрь куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб бюллетень орқали овоз берилгандан сўнг саноқ комиссиясининг 1-2-сонли баённомасига асосан акциядорлар умумий йиғилиши,

                                                                                                                                       

Қ А Р О Р     Қ И ЛА Д И :

 

1. Жамият ижро органи раиси Р.Каримов, бош хисобчи Қ.Йўлдошевнинг, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган Шовот полигонидаги, эскирган, ишлаб чиқаришда фойдаланиб бўлмайдиган (арматура цехи, цемент сақлаш омбори, бетон қориш майдони, кислород станция ) биноларини, "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг авария холатида турган (котельний козонхона биноси, мажлислар зали, ёқилги мойлаш материаллари жойлашган майдонча) биноларининг, жамият соф активларига нисбатан қийматлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин. (маълумотнома илова қилинади)

2. "Урганчсувқурилиш” УКнинг Шовот туманида жойлашган ва "Янгиариқсувқурилиш” УКнинг Янгиариқ туманида жойлашган юқорида номлари келтирилган бино ва иншоатларнинг баланс кийматлари жамият соф активларининг 15 фоизидан кам миқдорини ташкил этганлиги сабабли сотишга рухсат этилсин.

3. Жамият кузатув кенгашига, жамиятга қарашли "Урганчсувқурилиш” ва "Янгиариқсувқурилиш” унитар корхоналари биноларини белгиланган тартибда бахолатиш ва оммавий савдолар орқали сотиш масаласини  кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилиш топширилсин.

4. Жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзоларига улар ўз вазифаларини бажарганлиги учун 2018 йил сентябрь ойидан хар ойда энг кам иш хақининг 2 (икки) баробари миқдорида хақ белгилансин.

5. Ушбу йиғилиш қарорининг бажарилишини таъминлаш, жамият кузатув кенгаши раиси (Ш.Қурёзов)га, жамият бошқаруви раиси (Р.Каримов)га топширилсин.

 

Баённома тузилган сана:  2018 йил 21  сентябрь

 

                     Йиғилиш раиси :                               Ш. Қурёзов

 

                     Йиғилиш котиби :                             М. Бобониязов