Самарадорликнинг мухим курсатгичлари
Жамият уставига киритилган кушимчалар матни 2016 йил
Урганч шахар хокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат руйхатига олиш Инспекцияси №_____- сон «_____»__________ 2016 й |
|
«Хоразмсувкурилиш» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 27 июндаги умумий йиғилиш қарори билан |
Қайта давлат рўйхатидан ўтказилди
|
|
"ТАСДИҚЛАНГАН”
Ш. Курёзов ___________
|
«Хоразмсувкурилиш» акциядорлик жамиятининг
Урганч шахар хокимлиги хузуридаги Тадбиркорлик субъекларини давлат руйхатига олиш инспекцияси томонидан 2014 йил 24 сентябрда 370-сон билан рўйхатга олинган "Хоразмсувкурилиш” акциядорлик жамияти уставига киритилган кушимчалар :
МАТНИ
|
|
|
|
I . Жамият Уставининг 11 моддаси |
|
||
Акциядорлар умумий йигилиши (11 -моддасига кушимчалар)
|
11.6. Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунинг 9 – бобига асосан Жамиятнинг аффилланган шахси билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш; 11.7. Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва хабарни ошкор қилиш шаклини тасдиқлаш; 11.8. Жамиятнинг бошқарув органлари тўғрисидаги, шу жумладан ички назорат, дивиденд сиёсати тўғрисидаги, манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларини тасдиқлаш; 11.9. Хар йили мустақил профессионал ташкилотлар – маслаҳатчиларни жалб қилган ҳолда бизнес-жараёнлар ва лойиҳаларнинг Жамиятнинг ривожланиш мақсадларига мувофиқлиги юзасидан таҳлил ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш; 11.10. Жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни белгилаш; 11.11.Хомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш, уларни амалга ошириш ваколатини кузатув кенгашига бериш тўғрисида қарор қабул қилиш; 11.12. Электрон почта орқали (электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда), шунингдек, ўз ваколатини вакилга бериш йўли билан овоз бериш ёки умумий йиғилишни видеоконференц-алоқа тарзида ўтказиш тартибини белгилаш (тасдиқлаш); 11.13.Саноқ комиссиясига амалий кўмак кўрсатиш ёки унинг функциясини бажариш учун мустақил экспертларни жалб этиш (масалан, инвестиция маслаҳатчиси ёки қимматли қоғозлар бозорининг бошқа профессионал иштирокчиси) тартибини белгилаш (тасдиқлаш); 11.14. Жамият маблағлари ҳисобидан миноритар акциядорлик қўмитасини сақлаш харажатини қоплаш (миноритар акциядорлик қўмитаси тузилган тақдирда) тартибини белгилаш (тасдиқлаш); 11.15. Акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот берувчи Жамият бошқарув ва назорат органлари маърузалари (ҳисоботлари) шакли ва мазмунига бўлган талабларни, акциядорлар умумий йиғилиши давомийлигини белгилаш; 11.16. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда Жамият корпоратив веб-сайтида ва Корпоратив ахборот ягона порталида жойлаштирилади. Агар Жамият акциялари ва бошқа қимматли қоғозлари фонд биржасининг котировка варағига киритилган бўлса, мазкур қарорлар биржанинг веб-сайтида ҳам жойлаштиш тартибини белгилаш. 11.17. Акциядорлар, шу жумладан, миноритар акциядорлар овоз беришда биргаликдаги позициясини шакллантириш учун акциядорлик битимини тузишга рухсат бериш. 11.18. Жамиятнинг миноритар акциядорлари ҳужжатларни асоссиз равишда талаб қилиш ва махфий ахборотлар, тижорат сирларини қўллаш йўли билан Жамият бошқарув органи фаолиятига тўсқинлик қилмаслик. 11.19. Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низом асосида чақириш ва ўтказиш. |
|
|
II. Жамият Уставининг 12 моддаси |
|
-Акциядорлар умумий йигилиши хар йили кечи билан 30 июнга булган муддатда утказилади. |
|
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари (12 моддасига кушимчалар)
|
12.20. Овоз бериш хукукига эга булган акциядорларнинг камида бир фоизига эга булган акциядорларнинг (акциядор) умумий йигилиши кун тартибига киритилган даромадларни таксимлаш, ижроия бошкаруви ва назорат органи аъзолигига тавсия килинадиган номзодларни узгартириш тугрисида умумий йигилиш олдидан уз тавсиясини билдиришга хаклидир. 12.21.Овоз бериш хукукига эга булган акцияларининг камида бир фоизига эга булган акциядорлар (акциядор) кузатув кенгаш ва тафтиш комиссиясига номзоди киритилаётган аъзоларини узгартириш киритиш хакида молиявий йилнинг якуни буйича 90 кундан кечиктирмасдан умумий йигилиш кун тартибига киритиш буйича тавсия килишга хакли.
|
|
|
III. Жамият Уставининг 17 моддаси |
|
-Акциядорлар умумий йигилиши хар йили кечи билан 30 июнга булган муддатда утказилади. |
|
Жамият кузатув кенгаши ( 17 моддасига кушимча ) |
17.3. Корпоратив бошқарув кодексида акс эттирилган мустақил аъзо мезонларига мувофиқ бўлган кузатув кенгашининг камида бир нафар (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) аъзоси –йирик акциядорлар томонидан келишилган ҳолда тавсия этилади ва сайланади.
|
|
|
IV. Жамият Уставининг 18 моддаси |
|
||
Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари (18 моддасига кушимчалар)
|
18.1. Жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорларини белгилаш, шунингдек, кўрсатилган тўловларнинг чегараси миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгилаш; 18.2. Аудиторлик текширувини, шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш; 18.3. Хомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдам кўрсатиш (олиш) тўғрисида қарорларни фақат акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартиб ва шартлар асосида, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган доирада, бу ҳақда барча акциядорлар учун маълумотларни ошкор этган тарзда қабул қилиш; 18.4. Кузатув кенгаши қошида кузатув кенгаши, ижроия органлари аъзолари, Жамият ходимлари ва жалб этилган экспертлар (тегишли соҳа мутахассислари, соҳа олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва бошқалар)дан иборат тегишли масалалар, шу жумладан, низоли вазиятларни аниқлаш ва ҳал этиш ва бошқа масалалар бўйича қўмиталар (ишчи гуруҳлари) ташкил этиш; 18.5. Мажлисда кузатув кенгаши аъзолари видео ва аудио ускуналари орқали конференция алоқаси бўйича иштирок этиши мумкин, бунда уларнинг овозлари қарор қабул қилиш учун сиртдан берилган деб ҳисобланмайди. 18.6. Кузатув кенгаши мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради. 18.7. Камида бир фоиз овоз берувчи акцияга эга булган акциядорлар (акциядор) кузатув кенгаши йигилиши утказишни таълаб килиш хукукига эга. 18.8 Миноритар акциядорларнинг комитетини саклаш харажатлари акциядорлик жамияти хисобидан амалга оширилади (миноритар акциядорлар комитети тузилганда) |
|
|
V. Жамият Уставининг 22 моддаси |
|
||
Жамиятнинг ижроия органи ( 22 моддасига кушимчалар)
|
22.30.Бошқарув раиси ва аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. 22.31.Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсациялар миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207 – сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига боғлаган ҳолда белгиланади. 22.33. Акциядорлар манфаатларини химоя килиш ваколатига эга булган , ижро органи аъзолари ижро органи аъзоларини сайлаш масаласида овоз бериш хукукига эга эмас. 22.34. Бошқарув ва унинг раиси мазкур Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Ижроия органи тўғрисида»ги низом асосида иш олиб боради.
|
|
|
VI. Жамият Уставининг 29 моддаси |
|
||
Жамият фаолиятини назорат килиш ( 29 моддасига кушимча)
|
29.7. Жамиятнинг устав капиталининг 50 фоиздан ошган юридик макомга эга булган операциялар буйича ички аудит хизмати томонидан ички назорат утказиши мумкин. |
|
|
Жамият устав капиталини ошириш. 49 моддаси кушимча
|
49.1.Жамият акцияларини кимматли кагозлар эмиссиясига жойлаштирганда , акцияларга туланадиган пул маблагларига конвертация килинганида , овоз берувчи акция эгалари шу типдаги акция микдори пропорциясида акция олиш устунлигига эгадирлар. |
|
Жамият бошқаруви раиси: Р. Каримов