» » » » Навбатдан ташкари умумий йигилиш баёни

Навбатдан ташкари умумий йигилиш баёни

«Хоразмсувкурилиш» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилиши

БАЁНИ № _____

         2016 йил _5_ сентябр                                                               Урганч шахри  

          Йигилиш раёсати :

     Ш. Курёзов - Кузатув кенгаши раиси

     Ф.Шарипов – Давлат улуши вакили

     Р. Каримов  – Жамият бошкаруви раиси

 

          Йигилиш раислигига Ш. Курёзов – йигилиш котиблигига, М.Бобониязов номзоди таклиф килинди ва бир овоздан маъкулланди.

         2016 йил 5 сентябрь куни соат 15-00 дан бошлаб, жамият акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилишида катнашиш учун ташриф буюрган акциядорлар руйхатга олина бошланди.

         Умумий йигилишни утказиш вактига кадар овоз бериш хукукига эга булган 544 та акция эгаларидан 606 121 донадан 19 акциядор 425 640 дона акция билан руйхатдан утганлигини ёки йигилиш кворуми 70,22 фоизни ташкил килганлигини эълон килди ва акциядорларнинг умумий йигилишини утказиш амалдаги конунчилик талабларига тугри келиши хакида йигилиш иштирокчиларига маълумот берди.

            Йигилиш раиси: Ш.Курёзов

            Йигилиш котиби: М.Бобониязов

 

ЙИГИЛИШ КУН ТАРТИБИ :

 

           Акциядорларнинг талабига кура жамият таркибидаги корхоналарга акциядорлардан акцияларни сотиб олиш тугрисида.

ЭШИТИЛДИ :

             Кун тартибидаги  масала буйича жамият кузатув кенгаши раиси Ш. Курёзов сузга чикиб, жамият акциядорларидан акцияларни жамиятга кайтариб олиш (ёки бошка шахслар томонидан акцияларни ихтиёрий равишда сотиб олиш йули билан акциядорлар сонини камайтириш) буйича конуний талаблар ва мурожаатлар тушаётганлигини айтди.

            Шунингдек, Узбекитсон Рес публикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 5 августдаги «Узбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида» 2015 йил 24 декабрдаги ПК-2454-сон карорининг бажарилиши хакида»ги №252-сонли карори билан Давлат бошкарув органлари ва акциядорлик жамиятлари бошкарув органларининг акциядорлик жамиятларига 2016 йил 31 декабргача хорижий инвесторларни жалб этиш тугрисидаги таклифларига розилик берилганлиги хамда карор иловаларига киритилган акциядорлик жамиятларига курсатилган муддатларда хорижий инвесторлар жалб этилмаган такдирда улар бошка ташкилий хукукий шаклларда кайта ташкил этилишлари курсатиб утилган.

            Бугунги кунда Хукумат томонидан белгиланган карорларни вактида бажарилишини таъминлаш максадида ва муддатларни инобатга олган холда  хозирда «Хоразмсувкурилиш» АЖ номидан жамият таркибидаги корхоналарга акциядорлардан акцияларни кайтариб олишга рухсат бериш зарурлигини асослаб тушунтириб берилди.

           Ушбу масала юзасидан Кузатув кенгаши аъзоси Ф.Шарипов, А.Курбанов, Р.Каримов, К.Йулдошев К.Жуманиязовлар сузга чикиб, бу таклифни маъкулладилар.

 

 

 

 

 

Жамият акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йигилиши кун тартибига киритилган масала атрофлича мухокама килиниб,

                       

КАРОР КИЛИНДИ :

 

<!-- [if !supportLists] --> 1.               <!-- [endif] --> Узбекитсон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 5 августдаги «Узбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида» 2015 йил 24 декабрдаги ПК-2454-сон карорининг бажарилиши хакида»ги №252-сонли карори амалда бажариш ва рахбарлик учун кабул килинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 2.               <!-- [endif] --> Акциядорларнинг  талаб ва мурожаатлари  асосида жамият таркибидаги корхоналарга «Хоразмсувкурилиш»  АЖ номидан  номинал кийматида ихтиёрий келишилган холда   акциядорлардан акцияларни кайта сотиб олишга (ёки бошка шахслар томонидан акцияларни ихтиёрий равишда сотиб олиш йули билан акциядорлар сонини камайтиришга) рухсат берилсин.

<!-- [if !supportLists] --> 3.               <!-- [endif] --> Корхоналар рахбарлари акциядорлардан акцияларни кайтариб олиш ишларини тегишли давлат органларида тулик расмийлаштириб борсинлар.

<!-- [if !supportLists] --> 4.               <!-- [endif] --> Мазкур карор бажарилиши таъминлаш жамият бошкарув раиси Р.Каримов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

              Йигилиш  раиси :                                 Ш. Курёзов

 

                         Котиби :                                  М. Бобониязов

                                                                            

скачать dle 10.4фильмы бесплатно
Xurmatli foydalanuvchi, siz saytdan ro'yhatdan o'tmagansiz.
Sayt imkoniyatlaridan to'laqonli foydalanish uchun ro'yhatdan o'tishingiz tavsiya qilinadi.

Muhokamalar:

Fikr bildirish