» Материалы за Ноябрь 2024 года

Навбатдан ташкари умумий йигилиш 2024 йил 24 октябр

                                                                 "Хоразмсувқурилиш” акциядорлик жамияти акциядорларининг
                                   навбатдан ташқари умумий йиғилиши
БАЁНИ № 4
2024 йил 24 октябрь                                                                     Урганч шаҳри
                                                                                                Ашҳобод кўчаси, 200-уй
   
"Хоразмсувқурилиш” АЖнинг акциялар умумий сони 375360 тани ташкил этади. Акциядорлар реестри рўйхати 2024 йилнинг 18 октябрь кунига шакллантирилган. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишида жами 375360 дона овоз берувчи акцияларига эга 418 нафар акциядорлар иштирок этиш ҳуқукига эга.
         Йиғилишда 194047 дона овоз берувчи акцияларига эга 6 нафар акциядорлар қатнашган, бу эса жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг
51,69 фоизини ташкил этади.
         Йиғилиш кворуми – 51,69 %.
 
Йиғилишни кузатув кенгаши раиси Н.Хўжаниёзов очди.
 
                                                      КУН ТАРТИБИ:
 
1.     Акциядорларнинг умумий йиғилишининг реламентини тасдиқлаш тўғрисида
2.     Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
3.     Жамият кузатув кенгаши аъзоларига ҳақ тўлашни тартибга солувчи ички меъёрий хужжат (низомлар)га ўзгартириш киритиш тўғрисида.
 
Йиғилишда "Хоразмсувқурилиш” АЖ кузатув кенгаши раиси Н.Хўжаниёзов сўзга чиқиб, саноқ комиссиясининг баённомасини ўқиб эшиттирди ва йиғилиш ўтказиш учун кворум мавжуд бўлганлиги сабабли акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини очишни таклиф қилди. Акциядорлар йиғилишни очиш таклифини "бир овоздан” ёқлашди.
Акциядорлар умумий йиғилиши Раёсатини сайлашни ва раёсатга қуйидаги номзодларни таклиф қилди.
          1.  Хўжаниёзов Нуриддин Йўлдошевич - Агрор соҳадаги корхоналарни тугатиш Лойиҳа офисининг Хоразм вилояти бўйича вакили жамият кузатув кенгаши раиси.
          2. Қурязов Дониёр Ахмедович - Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси кузатув кенгаши аъзоси.
          3. Мадрахимов Полванназар Ибрагимович – жамият бошқаруви раиси. 
        Раёсат ва йиғилиш раиси номзодлари акциядорлар томонидан "бир овоздан” тасдиқланди.
        Йиғилиш баённомасини олиб бориш учун котиб қилиб, жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси М.Бобониязовни сайлашни таклиф қилди. Акциядорлар "бир овоздан”  овоз бердилар.
 
 
        Шунингдек саноқ комиссиясига қуйидаги номзодлар таклиф қилинди:
Ходжаев Хурмат  –  "Урганчсувқурилишмонтаж” УК сифат назоратчиси
Матякубова Нурия – "Урганчсувқурилишмонтаж” УК кадрлар бўлими мутахассиси
Жуманиёзов Бобур   -"Урганчсувқурилишмонтаж” УК бош мутахассиси
Овоз берилди:
"Тарафдорлар” – 194047 та овозлар 100 %
"Қарши”- йўқ
"Бетараф” – йўқ
Овоз бериш натижалари асосида қарор қабул қилинди:
         Саноқ комиссиясининг 3 (уч) киши миқдорий ва шахсий таркиби тасдиқлансин.
Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказиш регламенти таклиф этилди.
Йиғилиш бошланиш вақти – 16.00 соат.
Йиғилишнинг тугатиш вақти – 16.30 соат.
Йиғилишнинг қуйидаги регламентини тасдиқлаш таклиф этилади:
Кун тартибидаги маърузачилар – 3-5 дақиқа
Кун тартибидаги саволлар, жавоблар ва чиқишлар – ҳар бири 2-5 дақиқа.
Овоз берилди:
"Тарафдорлар” – 194047 та овозлар 100 %
"Қарши”- йўқ
"Бетарафлар” – йўқ
Овоз бериш натижалари асосида қуйидаги қарор қабул қилинди:
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш регламенти тасдиқлансин.
         Жамият кузатув кенгаши раиси Н.Хўжаниёзов сўзга чиқиб йиғилиш қатнашчиларини кун тартибига киритилган масалалар билан таништирди.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан сўз жамият кузатув кенгаши аъзоси Д.Қурязовга сўз берилди. Маърузачи сўз олиб,  Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2024 йил 16 августдаги
01/09-3-21-17/906хдфу-сонли хати билан таништирди.
Ушбу хатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
3 июлдаги "Давлат ишитрокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг операцион самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 464-ХДФУ қарорини ижросини таъминлаш мақсадида
1. Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари раҳбарларига:
2024 йил 1 августдан бошлаб устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари, жумладан тижорат банклари ҳамда давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда – давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари) кузатув кенгаши таркибидаги давлат улуши бўйича сайланган (тайинланган) шахсларга кузатув кенгашларидаги фаолияти учун ҳақ тўланишини тўхтатиш (мустақил аъзолар бундан мустасно);
2024 йил 1 сентябрига қадар давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларининг кузатув кенгаши ва унинг мустақил аъзолари ҳамда ижро органи аъзоларига ҳақ тўлашни тартибга солувчи ички меъёрий хужжат (низомлар)га Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарори талабларидан келиб чиқадиган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши юзасидан бошқарув органлари (акциядорлар, иштирокчилар умумий йиғилиши, муассис) қарорларини қабул қилинишини ташкиллаштириш;
Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари ижроия органи аъзоларининг 2025 йилга мўлжалланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КPI) жорий йилнинг 1 декабригача ишлаб чиқилиши ва бошқарув органлари (акциядорлар, иштирокчилар умумий йиғилиши, кузатув кенгаши) томонидан тасдиқланишини таъминлаш;
2. Давлат номидан акциядор (иштирокчи, таъсисчи) вазифасини амалга оширувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органларидан давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари кузаутв кенгашлари таркибига давлат улуши бўйича сайланган (тайинланган):
айни бир шахснинг бир вақтнинг ўзида 3 тадан ортиқ кузатув кенгашида аъзо бўлмаслигини таъминлаш;
аъзоларни уларнинг кузатув кенгашларидаги фаолияти учун ҳақ олмаслиги юзасидан мазкур кўрсатма билан рўйхат асосида таништирилишини ташкиллаштириш сўралганлиги ҳамда амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни 2024 йил 20 сентябрига қадар Давактив агентлигига тақдим қилиниши сўралганлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг жамият акциядорлар билан ишлаш ва корпоратив масалалар бўйича бош мутахассиси М.Бобониязов сўз олиб, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибидаги давлат улуши бўйича сайланган (тайинланган) шахсларга кузатув кенгашларидаги фаолияти учун ҳақ тўланишини тўхтатиш (мустақил аъзолар бундан мустасно)  тўғрисидаги ўзгартириш киритилган "Хоразмсувқурилиш” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми билан таништирди.
Шундан сўнг йиғилиш раиси Н.Хўжаниёзов "Хоразмсувқурилиш” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳамда жамият ижроия органи аъзоларининг 2025 йилга мўлжалланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КPI) жорий йилнинг 1 декабригача ишлаб чиқилиши ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлашни таклиф қилди.
Музокаралар натижасига кўра қуйидаги қарор матни овозга қўйилди:
 
1. "Хоразмсувқурилиш” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми тасдиқлаш;
2. Жамият ижроия органи аъзоларининг 2025 йилга мўлжалланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КPI) жорий йилнинг 1 декабригача ишлаб чиқилиши ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминлаш.
   Овоз берилди:
"Тарафдорлар” – 74 579 та овоз 52,27 %,
"Қарши” – йўқ
"Бетараф” – йўқ.
 
 
Овоз бериш натижалари асосида акциядорлар йиллик умумий йиғилиши
 
Қарор қилади:
        
1. "Хоразмсувқурилиш” акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми тасдиқлансин.
2. Жамият бошқарув раиси П.Мадрахимов жамият ижроия органи аъзоларининг 2025 йилга мўлжалланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (КPI) жорий йилнинг 1 декабригача ишлаб чиқилиши ва жамият кузатув кенгаши томонидан тасдиқланишини таъминласин.
Ушбу навбатдан ташқари умумий йиғилишда қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш бошқарув органи раиси П.Мадрахимов зиммасига юклатилсин.
 
Шундан сўнг мажлис раиси сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилганлигини ва акциядорларда бошқа савол ва таклифлар бўлмаса мажлисни ёпишни таклиф қилди. Бу таклиф акциядорлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
 
           
                  Йиғилиш раиси:                                       Н. Хўжаниёзов
 
                 Йиғилиш котиби:                                      М. Бобониязов
 
 
                                                               Баённома тузилган сана: 31.10.2024 йил